Жаҳон | 19:30 / 25.05.2018
10759
1 дақиқада ўқилади
NASA Ойда завод қурмоқчи
АҚШнинг NASA коинот агентлиги Ойда биринчи ракета заводини қуриш бўйича режасининг техник деталлари устида ишларни бошламоқда. Сайёрамиздан ташқаридаги илк саноат корхонасида бошқа сайёраларга саёҳат учун зарур бўладиган ракета ёнилғисини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Бўлғуси ракета ёнилғиси учун хом ашё – водород ва гелийни Ой сиртида олиш мўлжалланмоқда. Бу мақсадда 2019 йилда Ой сиртига иккита геологик разведкачи қурилма юборилиши мумкин. Бу қурилмалар иш учун энг мақбул майдончаларни қидириш билан шуғулланади.
Ой базаси Қуёш тизимининг бошқа сайёраларига йўлда захиралар ва ёнилғи тўлдириш учун ўзига хос оралиқ пункт бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
00:35
ESA 2022 йилда йўналиши ўзгартирилган астероидга ўз миссиясини учирди
00:41 / 29.09.2024
SpaceX ва NASA Халқаро космик станцияга тўққизинчи Crew Dragon’ни учирди
22:57 / 25.09.2024
NASA Юпитерга энг катта космик кемани учиришга тайёрланмоқда
21:31 / 23.09.2024