Жаҳон | 09:40 / 25.05.2018
2808
1 дақиқада ўқилади

Роскомнадзор Facebook блокланиши бўйича позициясига аниқлик киритди

Роскомнадзор раҳбари Александр Жаровнинг маълум қилишича, унинг идораси йил охирига қадар Facebook’ни текширувдан ўтказади, бироқ айни дамда ижтимоий тармоқни блоклаш масаласи кўриб чиқилмаяпти. Бу ҳақда у «Известия»га берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Биз йил охирига қадар Facebook компаниясини текширувдан ўтказамиз. Дарҳол блоклаш ҳақидаги масала кўриб чиқилмайди. Текширув натижаларига кўра, биз жарима солишимиз, улардан Россия қонунларига қачондан амал қилишлари бўйича юридик аҳамиятга эга ҳужжатларни олишимиз мумкин. Бу жорий йил охирида бошланадиган жараён», - деди Жаров.

Александр Жаров
Фото: ИЗВЕСТИЯ/Павел Бедняков

Унинг қайд этишича, идорага Facebook россиялик фойдаланувчилар шахсий маълумотини қандай маҳаллийлаштираётгани, шунингдек, ижтимоий тармоқ экстремистик маълумотга эга постларни қандай тезлик билан ўчириб ташлаши ёқмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роскомнадзор Viber IP-манзиллари блокланганини рад этиб чиққанди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид