Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин 7 июнь куни "Тўғридан-тўғри линия" ўтказади
РФ президенти Владимир Путин 7 июнь куни "Тўғридан-тўғри линия"да мамлакат аҳолиси саволларига жавоб беради. Кремль матбуот хизмати шу ҳақида маълум қилди.
Бу Путин учун 2001 йилдан буён ўн олтинчи ва янги олти йиллик президентлик муддатидаги илк "Тўғридан-тўғри линия" бўлади. Путин Россия аҳолиси саволига президент сифатида 11 марта ва бош вазир сифатида 4 марта жавоб берган.
Манбага кўра, 7 июнь маҳаллий вақт билан соат 12:00 да "Первый", "Россия 1", "Россия 24", ОТР телеканаллари эфирида ва "Маяк", "Вести FM" ҳамда "Радио России" радиостанцияларида "Владимир Путин билан тўғридан-тўғри линия" махсус дастури узатилади.
Шу куни РФ президентига телефон орқали қўнғироқ қилиб, sms- ёки mms-хабар йўллаб, шунингдек дастур сайти ёки махсус мобил иловалар (Москва - Путину" ва ОК Live) орқали савол бериш мумкин. Бундан ташқари, "ВКонтакте" ва "Одноклассники" ижтимоий тармоқлари орқали ҳам мурожаатлар қабул қилинади, улар орқали матнли ва видеороликлар йўллаш имкони мавжуд.
Саволлар 27 май соат 8:00 дан бошлаб 7 июнь куни дастур якунига қадар қабул қилинади. Улардан энг қизиқ ва долзарблари президентга жонли эфир вақтида берилади.
Маълумотларни қайта ишлаш ягона марказига Россиянинг исталган нуқтасидан 8-800-200-40-40 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин. Шаҳар ва мобил телефонлардан қўнғироқлар - бепул. Чет элдан маълумотларни қайта ишлаш марказига +7-499-550-40-40, +7-495-539-40-40 телефонларига қўнғироқ қилиб тушиш имкони мавжуд. Шунингдек sms ва mms шаклидаги саволлар Россия алоқа операторлари телефонларидан 0-40-40 рақами орқали қабул қилинади. Хабар йўллаш - бепул. Савол рус тилида берилиши ва 70 белгидан ошмаслиги керак.
Бундан ташқари, moskva-putinu.ru сайти орқали ҳам савол йўллаш мумкин.
Ўтган йиллар тажрибаси россияликларни саноат, қурилиш, транспорт, алоқа, меҳнат ва иш ҳақи, экология ва табиий ресурслардан фойдаланиш, уй-жой коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим муаммолари тобора кўпроқ хавотирга солаётганидан далолат бермоқда.
Мавзуга оид
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026
Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар
10:30 / 23.06.2026