Андижон вилояти ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди
Рустам Маҳмудович Исматуллаев Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берган.
Жасурбек Абдураимов Балиқчи туманига ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан вазифасидан озод қилинган. Рустам Исматуллаев айнан унинг ўрнини эгаллади.
Р.Исматуллаев 1960 йил Наманган вилояти, Уйчи туманида таваллуд топган. 1987 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Рустам Исматуллаев 1997 - 2000 йилларда Наманган вилояти, Наманган тумани ҳокими, 2000 йилдан 2011 йилга қадар Наманган вилояти Поп тумани ҳокими вазифаларида ишлаган. 2017-2018 йиллар давомида «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси раиси бўлган.
Мавзуга оид
12:00 / 03.10.2024
Андижондаги корхонада ёнғин содир бўлди
11:20 / 10.09.2024
«Мана қизил чироқда ўтган иплос шўпир, шуни қарғанглар» — Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
10:22 / 05.08.2024
Андижонда юк машинаси темирйўл кўприги устунига бориб урилди
19:16 / 03.08.2024