«Газпром» ва «Ўзбекнефтгаз» Шохпахта конида газ қазишни давом эттиришга келишишди
«Газпром» ва «Ўзбекнефтгаз» Петербург иқтисодий форуми доирасида 2024 йилгача Шохпахта конидан газ қазишни давом эттиришга доир келишувни имзолашди. Россия компаниясининг матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
"Бугун Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида «Газпром» бошқарув раиси ўринбосари Виталий Маркелов ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Алишер Султонов Шохпахта конини ўзлаштириш бўйича маҳсулотни тақсимлашга доир қўшимча шартномани имзолашди", - дея хабар берилади компанияда.
Ҳужжат 2024 йилгача аввалги тижорий шароитларда газ қазишни давом эттиришни кўзда тутади.
Шохпахта – 1962 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳудудидаги Устюрт платосининг жануби-шарқий қисмида очилган газ кони. Шохпахта кони реконструкцияси ва қазиш ишлари 2004 йилда 15 йиллик муддатга имзоланган маҳсулот тақсимлаш тўғрисидаги битим шартларига кўра амалга оширилади.
Мавзуга оид
09:01 / 16.11.2024
«Газпром» Австрияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:00 / 04.10.2024
«Газпром» Россияда энг зарар кўрган компаниялар рўйхатини бошқаряпти
07:30 / 30.09.2024
«Газпром нефт» Ўзбекистонда ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриши мумкин
21:08 / 26.09.2024