Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 21:18 / 28.05.2018
8796
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Кубоги. «Пахтакор» - илк чоракфиналчи
Фото: ЎзПФЛ матбуот хизмати
Ўзбекистон Кубогида 1/8 финал ўйинлари бошланди.
«Пахтакор» ўз майдонида Олтиариқнинг «Ифтихор» клубини қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Тошкентликларнинг уч нафар футболчиси - Жасур Ҳакимов, Жасур Яхшибоев ва Достон Иброҳимов дубль муаллифи бўлишди.
Бу босқичнинг қолган ўйинлари 29 ва 30 май кунлари ўтказилади.
Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал
28 май, Тошкент, «Пахтакор» стадиони
Пахтакор (Тошкент) - Ифтихор (Олтиариқ) - 6:0
Голлар: Жасур Ҳакимов (34, 73), Жасур Яхшибоев (48, 50), Достон Иброҳимов (54, 60)