Ўзбекистон | 23:09 / 29.05.2018
4115
2 дақиқада ўқилади

5 июнь куни Тошкентда II Марказий Осиё халқаро экологик форумига старт берилади

Фото: Sputnik Казахстан

5 июндан 8 июнга қадар Тошкент шаҳрида II Марказий Осиё халқаро экологик форуми (II МОХЭФ) бўлиб ўтади. KUN.UZ мухбири Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) вакиллари берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

II МОХЭФ Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Давлат экология ва атроф-муҳит муҳофазаси қўмитаси ҳамда Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) томонидан ташкил этилмоқда.

Форумда Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари вакиллари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, дипломатик миссиялар, соҳанинг етакчи экспертлари, экология соҳаси вакиллари иштирок этишади.

Тадбирда қуйидаги маслалар муҳокама этилади:

  1. Қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергосамарадорлик;
  2. Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг комплекс бошқаруви;
  3. Биохилма-хилликни сақлаб қолиш ва қўриқланувчи табиий ҳудудлар тармоғи ривожи;
  4. Марказий Осиёда минтақавий сув ҳамкорлиги.

Форум ялпи ва мавзуий параллель сессиялардан иборат бўлиб, улар интерактив муҳокамалар форматида ўтади.

Бундан ташқари, 5-7 июнь кунлари "Ўзэкспомарказ"да махсус кўргазма ва экологик тоза технологияларнинг «Green Ecology Technologies Central Asia – GETCA 2018» бизнес-форуми бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид