Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Мичиган штати университети Ўзбекистондаги яна бир институт билан меморандум имзолади
Жорий йилнинг 23 май куни АҚШнинг Мичиган штати университетининг вице-президенти Стивен Хенсон бошчилигидаги делегация (Норман Грехэм, Шон Лаури, Тимур Кочаоглу) Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташриф буюрди.
Институтнинг кириш жойидаёқ делегация очиқ чеҳра билан кутиб олинди. Сўнгра видеоконференция залига таклиф этилишди. Институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Б.С.Мирзаев учрашувни бошқариб борди. Профессор А. Салоҳиддинов институтнинг фаолияти ва тажрибалари тўғрисида тақдимотни ҳавола этди. Сўнгра Мичиган штати университетининг вице-президенти Стивен Хенсон ўзи раҳбарлик қилаётган таълим муассасаси таркиби, илмий-ўқув жараён ва халқаро алоқалар хусусида маълумотлар бериб ўтди. Тақдимотдан сўнг савол–жавоб ва музокаралар бошланди.
Сўнгра делегация аъзолари институт қошидаги International House академик лицейи фаолияти билан танишишди. Меҳмонлар институт кафедраларига тегишли бўлган лабораторияларни бориб кўришди.
Бундан ташқари, профессор А. Пўлатов институтнинг устувор йўналишлари бўйича тақдимот қилди. Тадбир якунида МШУ ва ТИҚХММИ ўртасидаги тузилган меморандум муҳокамага қўйилди ва ҳар иккала томоннинг келишуви ҳамда розилигига мувофиқ имзоланди.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026