Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Босқинчи ҳамтовоқлар қўлга олинди - ИИВ
27 май куни Тошкент шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, Олмазор туманида яшовчи, муқаддам судланганлар С.Ш. ва Э.Ф. Юнусобод туманида жойлашган “Лайк бар” кафеси олдида маст ҳолда бўлган Чилонзор туманида яшовчилар Н.М. ва С.Б.ни Чилонзор туманига олиб бориб қўйиш учун С.Ш. бошқарувидаги “ВАЗ-21093” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтказиб, уларни мастлигидан фойдаланиб айтилган манзилга олиб бормай, Олмазор туманидаги “Сазанчик” номли кафе олдига олиб бориб, у ерда кутиб турган ҳамтовоқлари М.А. ва В.С. билан бирга уларни автомашинадан тушириб, танасининг турли жойларига уриб, пуллари ва мобиль телефонларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Натижада Н.М. ва С.Б.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида Ҳ.М., С.Ш., Э.Ф., М.А. ва В.С. ушланган.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026