Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Папуа - Янги Гвинеяда бир ойга Facebook'дан фойдаланиш тақиқланди
Папуа - Янги Гвинея ҳукумати мамлакатда Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланишни бир ой муддатга тақиқлади. Бу вақт ичида фуқароларнинг платформани қандай қўллаётгани, ёлғон маълумотлар ва беҳаё контентлар қандай тарқалаётгани ўрганилади, шунингдек сохта фойдаланувчилар аккаунтлари ўчирилади. The Guardian шу ҳақида хабар берди.
Бугунга келиб дунёнинг 2 миллиарддан зиёд кишиси Facebook'дан фойдаланади. Уларнинг қанчаси Янги Гвинея фуқаролари экани аниқ эмас. Шундай бўлса-да, Жаҳон банки маълумотларига кўра, мамлакатнинг 8 миллион аҳолисидан 10 фоизигина интернетга кириш имконига эга.
Мамлакат ҳудудида ижтимоий тармоқ фаолиятининг тўхтатилиши сохта аккаунтлардан рўйхатдан ўтган, беҳаё контентларни юкловчи, ёлғон ва чалғитувчи маълумотларни жойловчи Facebook фойдаланувчиларини аниқлаш ва уларни саралаш имконини беради, - деди Папуа - Янги Гвинеянинг алоқа вазири Сэм Бэзил.
Бундан ташқари, ҳукумат бошқа давлатларнинг Facebook билан қандай алоқа қилаётганини ўрганишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
08:40 / 26.03.2025