Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Экспорт билан шуғулланмаган ҳокимга прокурор чора кўриши шарт»
29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
«Биз ҳали ҳам бозор билан ишлашни билмаймиз. Нега мен Жалиловни («Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси раиси Тоҳиржон Жалилов - таҳр.) қўйдим? Каттаконларга яхши кўринадиган пайтлар ўтди. Бозор нархи билан сотсак эртага манфаат бўлади. Инвесторлар биздаги вазиятни жуда яхши билади. Эртага нима бўларкин, деб ўйлаяпти. Ҳар куни катта-катта газеталарда мақолалар берилмоқда. Ҳар куни провокацион мақолалар кўп. Лекин, танлаган йўлимиздан қайтмаймиз. Ўзбекистонда 10 млрд долларлик экспорт салоҳият бор, айнан қишлоқ хўжалигида. Шуни қилсак, банклар ҳам, одамларимиз ҳам рози бўлади.
Хитойнинг карантин, ветеринария бўйича идораси яқинда Ўзбекистонда корхона очади. Энди энг катта бозоримиз - Хитой. Ушбу давлат яқин.
Бош прокурор энди экспортёрларни 10 кунда бир марта йиғиб, муаммоларни муҳокама қилади. Экспорт билан шуғулланмаган ҳокимга прокурор чора кўриши шарт. Экспорт билан ҳаммамиз шуғулланишимиз керак», - дея президентнинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:40 / 27.01.2026
Тошкентда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича «пойтахт намунаси» жорий этилади
16:33 / 27.01.2026
«Наркотик учун ойига ўртача 20−25 млн сўм сарфлаяпти» – президент ёшлар орасидаги гиёҳвандлик муаммоси ҳақида
13:38 / 27.01.2026
Ички ишлар вазири ўринбосари Зуфар Қурбонов танқидга учради
13:20 / 27.01.2026