Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф билан учрашди.
Учрашувда мазкур халқаро молия институти билан ҳамкорликни, биринчи навбатда, аввалги учрашувлар давомида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлди.

Дилма Русеф Ўзбекистондаги ислоҳотларни юксак баҳолаб, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларини келгусида ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Ўзбекистон Янги тараққиёт банкига аъзо давлатлар сафига қўшилгани мамнуният билан қайд этилди. Энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси бўйича ҳамда хусусий сектор ва ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш борасида банк экспертлари иштирокида ўрта муддатли қўшма лойиҳалар портфелини шакллантиришга келишиб олинди. Янги тараққиёт банкининг минтақавий аҳамиятга эга йирик транспорт-логистика лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши муҳимлиги таъкидланди.

Банкнинг Ўзбекистонда экологик трансформация бўйича амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳалардаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Келгусида Ўзбекистонда Янги тараққиёт банкининг йирик тадбирларини ўтказиш режалари ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
22:03 / 02.07.2026