Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда олиб қочилган «Матиз» қисмларга ажратилган ҳолда топилди
2018 йил 10 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида номаълум шахс Бунёдкор кўчасида жойлашган “Дўстлик” бозори олдида қаровсиз қолдирилган Д.Р. исмли аёл бошқарувидаги “Матиз Бест” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Бунёдкор кўчасида жойлашган “Карвонбоши” ошхонаси олдидан 4 дона ғилдираклари, олд ва орқа томон ўриндиқлари, кондиционери, олд томон чироқлари ечиб кетилган, ҳамда автомашина салонида бўлган Д.Р.ни фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашина ҳужжатлари олиб кетилган ҳолда топилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган М.Ю. содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Мавзуга оид
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
16:30 / 23.01.2026