Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ОТБга аъзо давлатлар раҳбарларининг илк саммитини ўтказиш режалаштирилмоқда
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 2019 йилда банкка аъзо давлатлар раҳбарларининг илк саммити ва молия вазирлари учрашувини ўтказиши режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда Вашингтонда ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори Вернер Липах маълум қилди.
29 май куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва Америка-Ўзбекистон савдо палатаси томонидан ОТБнинг Шимолий Америкадаги ваколатхонаси иштирокида давра суҳбати ўтказилган.
Суҳбат давомида ОТБ билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, АҚШ компанияларининг Ўзбекистонда инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Липак Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши прогнозларига тўхталиб, “Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда энг кўп аҳолига эгалиги, бой табиий захиралар ҳамда стратегик жойлашгани унинг иқтисодий жиҳатдан янада ўсиши ва ишлаб чиқаришининг ошишига шароитлар яратишини” таъкидлаб ўтган.
2010 йилда Тошкентда ОТБ бошқарувчилари кенгашининг 43-йиғилиши бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026