Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги саратонни хорижда даволашга қарши
Фото: Укрінформ
Украина соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Александр Линчевский саратон касаллигига йўлиққанларнинг хорижда даволаниши учун бюджет воситалари ажратилишига қарши баёнот берди. Medicalline.info портали шу ҳақида хабар берди.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, хорижга даволаниш учун жўнатиладиган беморларнинг 25 фоизи охир-оқибат вафот этади. У бундай статистика тиббий дастурнинг самараси кам эканини намойиш қилмоқда.
"Дўстлар, ҳамкасблар! Бу- саратон. Уларнинг бари охир-оқибат вафот этади. Бошқа йўли йўқ. Бу дастурнинг самарадорлиги ноль фоиз!", - деди Линчевский.
У шунингдек суяк илиги кўчирилишини талаб қилувчи касалликлар аксарияти эртами кечми беморнинг ўлимига олиб келишини қўшимча қилди.
"Буйраклар трансплантацияси, юрак трансплантацияси - булар ҳаёт давомийлигини узоқ муддатга узайтирмайди", - деди амалдор.
1 январдан Украинада аксарият тиббий хизматлар учун тўлов киритишни кўзда тутувчи тиббий ислоҳотлар кучга кирди. Украиналиклар учун фақат оилавий шифокор кўриги, фавқулодда ёрдам ва туғуруқ бепуллигича қолди. Радада таъкидланишича, саратон билан касалланган беморларни даволаш муолажалари учун зарур сумманинг 30 фоиздан камроғи ажратилган.
Мавзуга оид
14:28
Германияда 16 ёшли украиналик иккита қотиллик учун 10 йилга қамалди
11:41
Украина қуролли кучлари инструкторлари Бундесверга Россиядан ҳимояланишни ўргатади
09:58
Бундестаг раҳбари Клёкнер Киевда Германия қўлловини тасдиқлади
13:49 / 11.03.2026