Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 йилдан сўнг. Қатар Форс кўрфази давлатлари билан мулоқотга тайёрлигини билдирди
Фото: Анадолу
Қатар Кувайт томонидан ташаббус қилинган, Форс кўрфази давлатлари ўртасидаги муносабатларда кескинликни йўқотишга қаратилган исталган музокараларда қатнашишга тайёр. Бу ҳақда Қатар амири шайх Тамим Ал Танийнинг Кувайт раҳбари Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга йўллаган мактубида айтилади.
Кувайтнинг Er-Ray нашри хабарига кўра, мактуб Кувайт амирига Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон ал-Таний томонидан тақдим этилган.
Мактубда Қатарнинг мулоқотга тайёрлиги қайд этилади ва Форс кўрфази давлатлари Доҳа билан музокара жараёни бошланиши учун дастлабки шартларни қўймаслигига умид билдирилган.
Кувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ бир неча ҳафта Форс кўрфази мамлакатларига етакчиларига минтақадаги инқирозга ечим топиш йўлларини излаш чақириғи билан чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг июнь ойи бошларида Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн, Яман ва Бирлашган Араб Амирликлари Қатарни минтақани беқарорлаштиришда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни узишганди.
Ушбу давлатларнинг ҳукуматларига кўра, Қатар террорчи гуруҳлар, жумладан, "Мусулмон қардошлар"ни қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид
23:03 / 27.11.2025
Португалия ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди
19:26 / 18.11.2025
Ўзбекистон ўсмирлари Италияга ютқазиб, жаҳон чемпионатини тарк этди
22:43 / 08.11.2025
Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионатида Ирландияга ютқазди
20:12 / 05.11.2025