Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йилда Қорақалпоғистонда 179 та нодавлат боғча ташкил этилади
Куни кеча Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида илк нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиши маросими бўлиб ўтди.
“Мўъжизалар уйи” деб номланган мазкур уй боғча 25 ўринга мўлжалланган. Боғча замонавий мебель, адабиёт ва ўйинчоқлар билан таъминланган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йил декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида 2018 йилни Қорақалпоғистонда “Мактабгача таълим йили” деб белгилаш ташаббусини илгари сурган эди. Шу муносабат билан жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида давлат-хусусий шериклик асосида 179 та нодавлат мактабгача таълим муассасасини очиш белгиланган.
Қайд этиш керакки, Қорақалпоғистон Республикасида давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат боғчаларни ташкил этиш “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга бириктирилган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
12:58 / 13.03.2026
Мактабгача таълимда ишловчи педагоглар учун дуал таълим йўлга қўйилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
10:11 / 06.02.2026