Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео ва Жанубий Корея ТИВ раҳбари Трамп - Ким Чен Ин учрашувини муҳокама қилди
Фото: Рёнхап
АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Ген Хва телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, томонлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувига тайёргарлик жараёни ҳақида фикр алмашган.
Таъкидланишича, томонлар Корея ярим ороли ядросизланишига эришиш учун йўлларни биргаликда ўрганишга ҳам келишиб олди.
Шу билан бирга, Помпео Кан Ген Хвага КХДР вакилининг Оқ уйга ташрифи ҳақида маълумот берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДРда ҳарбий раҳбарият ишдан олинганди.
Мавзуга оид
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026
АҚШ ва Эрон Форс кўрфазида янги ҳужумлар бошлади
09:26 / 05.05.2026
Вашингтондаги Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ярадор бор
08:23 / 04.05.2026