Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ПФЛ футзал, аёллар ва ёшлар жамоаларига беэътибор клубларни жазолайди
Суперлига 12та клубининг ҳар бирида аёллар, футзал, ёшлар ва ўсмирлар жамоаси бўлиши шарт, деб ёзмоқда ПФЛ сайти.
Бу талабларни бажариш, осон эмас. Аммо Суперлига клублари мавсум аввалидаёқ бу талабни билган ва шу ишларни бажариш кафолатини берган. Шунга қарамай, айрим жамоалар футзалчиларга ёки энг кичик ёш жамоаларга эътиборни сусайтириб юборган. Бу борада ПФЛ шикоятларни оляпти.
Шундан келиб чиқиб, Профессионал футбол лигаси Суперлига клубларини расман огоҳлантиради. Шакли жиҳатидан бошқа-бошқа бўлишига қарамай, аёллар футболи ва футзал жамоалари ҳам клубнинг тенг ҳуқуқли аъзосидир. Шу қоида кимнингдир ёдидан кўтарилган бўлса, ўша жамоа жазога тортилади.
ПФЛ талаби ўзгармайди. Суперлига клублари асосий таркиб футболчиларига қандай эътибор қаратса, қолганлар ҳам шундай эътиборда бўлиши лозим. Ўз навбатида Про-Лига клублари ҳам ҳозирданоқ бу каби талаблар ҳақида бош қотириши шарт. Зеро бу талабларга жавоб бера олмайдиган клублар барибир Суперлигага қўйилмайди.
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» очко йўқотди, «Нефтчи» яна пешқадам бўлиб олди
17:43 / 25.04.2026