Спорт | 18:30 / 06.06.2018
8062
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» жаҳон чемпионатига энг кўп футболчи жўнатди

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 736 нафар футболчидан 74% Европа клублари вакилларидир.

Европа клублари уюшмаси маълумотига кўра, 544 нафар футболчи мундиалда Кўҳна Қитъа клублари ўйинчиларидир.

Энг кўп футболчи Англиянинг «Манчестер Сити» клубидан келади - 16 нафар. «Реал» - 15, «Барселона» эса 14 нафар футболчини турнирга жўнатади.

Қизиғи шундаки, Англия терма жамоасининг барча 23 футболчиси қадрдон чемпионатида тўп тепади. Швеция терма жамоасида эса аксинча, маҳаллий чемпионатдан бирор футболчи йўқ.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид