Жаҳон | 13:34 / 06.06.2018
3716
1 дақиқада ўқилади

Никарагуада тартибсизликлар, 5 киши ҳалок бўлди

Фото: REUTERS

Никарагуада полиция ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувлар натижасида беш киши ҳалок бўлди.

BBC хабарига кўра, Никарагуа расмийлари ҳукуматга қарши қаратилган акциялар ва оммавий тартибсизликлар давомида қурбонлар сони ортиб бораётгани туфайли намойишчиларни музокаралар столига ўтиришга чақирган.
 
Никарагуада ҳукуматга қарши акциялар апрель ойидан бери давом этмоқда. Бугунги кунгача қарийб 120 киши ҳалок бўлди. Мухолифатнинг таъкидлашича, ҳукуматга яқин қуролланган гуруҳлар намойишчиларга қарата ўт очмоқда, талон-тарож қилмоқда ва фуқароларнинг ҳуқуқларини поймол этяпти.

Никарагуада ҳукумат ижтимоий суғурта тизимини ислоҳ қилишга қарор қилгандан кейин норозилик бошланди. Акциялар иштирокчилари президент Даниэль Ортега ва «Сандиниста миллий озодлик фронти» ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид