Ўзбекистон | 07:53 / 07.06.2018
15336
1 дақиқада ўқилади

“Микрокредитбанк” бошқаруви раиси тайинланди 

Фото: uz24

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқарувининг раиси тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Отабек Панжиевич Алмарданов “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди. Шу сабабдан у Ўзбекистон акциядорлик тижорат саноат-қурилиш банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2018 йилнинг 2 июнь куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолаган.

Мавзуга оид