Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари НАТОнинг Россия билан тўхтовсиз мулоқоти ҳақида гапирди
Фото: REUTERS
АҚШ ҳарбий маҳкамаси раҳбари Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, Шимолий Атлантика Альянси Россия билан мулоқотни ҳеч қачон тўхтатмайди. Мэттиснинг интервьюси Пентагон сайтида эълон қилинган.
Унинг таъкидлашича, НАТОга аъзо давлатлар ҳам Россия томони билан муносабатларни яхшилашга доимо тайёр.
«Бироқ, Америкадаги президентлик сайловлари вақтида ва Европанинг баъзи давлатларидаги сайловларда юз берган нарсани кўриб, Россия Европадаги чегараларни куч ҳамда қуролдан фойдаланиб ўзгартираётгани гувоҳ бўлиб, НАТО жавоб қайтариши зарур, деган фикрга келмоқдамиз», - дея хулоса қилган Мэттис.
Аввалроқ, АҚШ НАТОни Россияни тийиб туриш учун кўпроқ куч тайёрлаб қўйишга ундаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Путин Россия ёки суверен бўлиши, ёки умуман бўлмаслиги ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
21:13 / 03.05.2026
Яқин Шарқдаги уруш НАТО мамлакатлари Россия билан урушга тайёр эмаслигини кўрсатди
16:56 / 01.05.2026