Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси туристик ташкилотларга жамоатчилик кенгаши тузишни таклиф қилди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров туризм субъектлари - АПТА вакиллари ва унинг қуйи нодавлат-нотижорат ташкилотлари (ННТ) билан учрашув ўтказди. Қўмита матбуот хизмати KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди.
Тадбирда сайёҳларнинг оқимини ошириш, туризм соҳасини ривожлантириш масалалари норасмий муҳитда муҳокама қилинди ва келажакда амалга ошириладиган ҳаракатлар режалаштирилди.

Қўмита раиси туризм соҳасида фаолият юритувчи субъектларга жамоатчилик кенгаши тузишни таклиф қилди. Бундан кўзланган асосий мақсад - қўмита ва қўмита орасида самарали алоқа ўрнатиш. Йиғилиш қатнашчиларига шунингдек янги ташкилот раисини овоз бериш йўли билан сайлаш таклиф қилинди.
Таъкидлаш жоизки, тадбирда билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш концепциясини тузишда инобатга олиниши қайд этилди.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
18:34 / 26.04.2026