Ўзбекистон | 15:18 / 07.06.2018
5103
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон Тошкент-Чимкент транспорт йўлагини ривожлантиради

Фото: eurorailtrans.eu

Ўзбекистон ва Қозоғистон «Тошкент-Чимкент» савдо йўлаги учун транспорт-логистика қўшма корхонасини ташкил этади. Бу ҳақда «Қозоғистон тараққиёт банки» матбуот хизмати хабар берган.

«Чимкент-Тошкент савдо-иқтисодий йўлагини ривожлантириш мақсадида Қозоғистон-Ўзбекистон транспорт-логистика қўшма корхонасини (бундан кейин ҚК) ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу қўшма корхона доирасида, хусусан, юк ташиш учун «яшил йўлак» ташкил этилиши кутилмоқда. Бунда йилига 250-400 минг тонна ташув ҳажми билан ҳар икки мамлакатнинг логистика марказларида хизмат кўрсатилади», - дейилади хабарда.

«Қозоғистон тараққиёт банки» акциядорлик компанияси молиялаштириши билан 2017 йил охирида фойдаланишга топширилган Чимкентдаги «А» синфида бўлган транспорт-логистика марказда жорий йил охиригача ярим миллион тоннагача юкни қайта ишлаш режалаштирмоқда, бунда омборхона 80 фоизга тўлдирилади.

«ТЛМ Жанубий Қозоғистон областига Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистондан Россияга ва аксинча йўналишдаги транзит билан кирувчи товарларни божхона расмийлаштируви ва сақлаш нуқтаси вазифасини ўтайди. Бугунги кунда ТЛМда 1500дан ортиқ паллетлар ва ўсимлик маҳсулотлари, шакар, парранда гўшти ва консерва маҳсулотлари, жумладан, Қозоғистон Барқарорлаштириш жамғармасининг захиралари сақланмоқда», - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид