Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манзил колониясига ўтказилган шахс яна жиноятга қўл урди
Фото: rualimenty.ru
Сўнгги вақтларда давлат томонидан жиноятга қўл урган қонунбузарларни соғлом турмуш ҳаётга қайтариш мақсадида фуқароларимизни қилган жиноятига берилган жазони енгиллаштириш имкониятлари берилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 2014 йилнинг 4 декабрида Тошкент вилояти Бекобод шаҳар суди томонидан қилган жинояти учун судланиб 8 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум бўлган Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидан яшаган А.Р. ҳам жазоси енгиллашиш имкониятига эга бўлган фуқаролардан бири эди.
А.Р. республикада олиб борилаётган кечиримли бўлиш тамойилига асосланган сиёсат шарофати туфайли 2018 йилнинг 21 февраль куни Чирчиқ туман судининг ажрими билан қолган 4 йилу 11 ой жазо муддатини ўташ учун дастлаб, манзил колониясига ўтказилиб, кейинроқ Бухоро вилояти ИИБга қарашли жазони ижро этиш муассасасига юборилган.
Ўз ўрнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан А.Р.ни жамиятда ўз ўрнини топиб олиши ва ижтимоий аҳволини яхшилаб олиши учун Когон туманидаги «Корона» хусусий корхонасига ишга жойлаштирилган.
Аммо, А.Р. берилган имкониятга кўз юмиб, Бухоро вилояти Чағдара қишлоғида яшовчи З.З.нинг уйига бостириб кириб, ундан пул ва заргарлик буюмларини талаб қилиб, пичоқ билан З.З. танасининг бир нечта жойига жароҳат етказади.
Ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ўйлаган мақсадини амалга ошира олмаган А.Р., З.З.нинг уйидан ҳеч нарса ололмай воқеа жойидан ғойиб бўлади. Жабрланувчи З.З. эса етказилган тан жароҳатлари сабаб касалхонага ётқизилган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлари натижасида А.Р. ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мавзуга оид
11:58 / 17.12.2025
Бухорода 4,7 кг “опий” мусодара қилинди
10:25 / 24.11.2025
Бухорода бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этди
08:31 / 20.11.2025
Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди
10:44 / 04.11.2025