Жаҳон | 21:09 / 08.06.2018
12883
2 дақиқада ўқилади

Миср ва Хитой Сфинкс нусхаси устида баҳслашмоқда

Фото: Global Times

Икки йил илгари Миср ҳукумати Шицзячжуан шаҳри яқинидаги мавзуий паркда ўрнатилган Катта Сфинкс нусхасини демонтаж қилишга эришган эди, бироқ хитойликлар сайёҳлар учун бу "реплика"ни яна очишди. АТОР шу ҳақида хабар берди.

Сфинкс нусхаси биринчи марта Хитойда 2014 йилда пайдо бўлган: уни Хитой кинокомпанияси бир фильмга декорация сифатида қурган, бироқ кейин баландлиги - 20 метр, энига 60 метр келувчи "реквизит" Хэбэй провинциясидаги мавзуий паркда пайдо бўлди ва бу ернинг энг марказий аттракционларидан бирига айланди.

Миср қадимий обидалар вазирлиги ЮНЕСКОга сохта Сфинкс устидан шикоят қилиб, уни инсоният маданий меросига тажовуз сифатида баҳолади. Уларнинг фикрича, сохта нусха ҳақиқий Катта Сфинксга доир тасаввурларни бузади ва Мисрнинг туризм ҳамда киносаноат даромадларини камайтиради. 

Икки йилдан кейин Миср ҳукумати Хэбейдаги ҳайкалнинг демонтажига эришди. Бироқ 2018 йилнинг май ойида Хитойдаги Сфинкс нусхаси яна қайта тикланди ва бу Мисрда яна норозилик тўлқинини уйғотди. 

Миср қадимий обидалар вазирлиги ЮНЕСКО ва ХХР ТИВга сохта Сфинксни йўқ қилишни талаб қилиб мурожаат қилишга тайёр эканини билдирди. 

Мавзуга оид