Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг янги қуролга алоқадор махфий маълумотлари ўғирланди
Хитой ҳукуматига ишловчи хакерлар АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари пудратчиси компьютер тармоғини бузиб киришди ҳамда махфий маълумотларни ўғирлашди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси манбаларга асосан ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ўғирланган маълумот Американинг кемаларга қарши ультратовушли ракеталар соҳасидаги ишланмаларига алоқадор бўлган. Улар АҚШ сув ости кемаларида 2020 йилдан сўнг пайдо бўлиши керак.
Таъкидланишича, хакерлик ҳужумлари жорий йилнинг январь ва февраль ойларида қайд этилган. Ҳозирги вақтда бузиб киришлар ҳолати бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Газетадан ёзишларича, ўғирланган маълумотларнинг ҳажми 614 Гбайтдан ортиқ бўлиб, улар АҚШ ҳарбий-денгиз пудратчисида ҳимояланмаган серверда сақланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Россиянинг янги қуроли тайёр эканини маълум қилганди.