Жаҳон | 09:34 / 09.06.2018
11871
2 дақиқада ўқилади

Порошенко «Шимолий оқим - 2» ҳақида: у амалга оширилмайди

Фото: Reuters /Михаил Палинчак

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, «Шимолий оқим - 2» лойиҳаси мамлакат иқтисодиётига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, сабаби у ҳеч қачон амалга оширилмайди. Украина етакчисининг сўзлари «Гордон» нашри томонидан келтирилган.

«Менинг фикримча, «Шимолий оқим - 2» Украина иқтисодиётига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Сабаби у амалга оширилмайди. Ишончим комилки, биз умумий саъй-ҳаракатлар билан уни тўхтата оламиз», - дея айтиб ўтди Порошенко Киев университети талабалари билан учрашуви чоғида.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, «Шимолий оқим - 2»  «сиёсатбозлар» лойиҳаси ҳисобланиб, у қандайдир иқтисодий фойда олишга йўналтирилмаган.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, газ қувурининг қурилиши Украинага 3 млрд доллар миқдорида зарар етказади. Порошенко қайд этишича, Украина ҳукумати тахминан шунча пулни мамлакат мудофаасига сарфлайди. Президентнинг хулоса қилишича, «Шимолий оқим - 2» қурилиши Украинани «мудофаани молиялаштиришга пулсиз» қолдиришни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россия кемаси ҳарбий-транспорт самолёти билан тутиб олинганини маълум қилганди

Мавзуга оид