Жаҳон | 08:17 / 10.06.2018
18133
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин Трамп билан учрашиш учун Сингапурга жўнади – ОАВ

Фото: ТАСС

Шимолий Корея етакчиси 10 июнь эрталаб 12 июнда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда иштирок этиш учун Сингапурга жўнади. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Ким Чен Ин Хитойнинг юқори лавозимдаги мансабдор шахслари парвози учун қўлланувчи самолёт бортига кўтарилган. У маҳаллий вақт билан соат 08.30да (Тошкент вақти билан соат 04.30) Пхеньян ва Пекин ўртасида қатновчи CA122 рейси билан учиб кетган.

Ким Чен Ин ушбу самолёт бортида эканлиги ҳали расман тасдиқланмаган. Бироқ ахборот агентлиги манбалари Ким Чен Ин ва Шимолий Кореянинг бошқа мансабдор шахслари Сингапурга 10 июнда етиб келишлари мумкинлигини айтган.

Аввалроқ Трамп Канададан Сингапурга жўнагани маълум қилинганди. Таъкидланишича, Сингапур бош вазири Ли Сяньлун 10 ва 11 июнь кунлари Трамп ва Ким Чен Ин билан алоҳида учрашувлар ўтказади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид