Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Сингапур бош вазирига миннатдорлик билдирди
Фото: EFE/Metro
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Сингапур бош вазири Ли Сяньлунга АҚШ - Шимолий Корея саммитини ташкиллаштиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар қилмоқда.
Шимолий Корея етакчиси 10 июнь куни Сингапур бош вазири билан учрашув ўтказди.
«Олий раҳбар Сингапур ҳукумати томонидан тақдим этилган кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди. Ушбу давлат КХДР ва АҚШ етакчилари тарихий саммити ҳамда музокаралари учун барча шароитлар яратди ва тегишли саъй-ҳаракатларни кўрди», - дейилади Шимолий Корея агентлигининг хабарида.
Ўз навбатида, Ли Сяньлун икки мамлакат саммити «Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлида муҳим қадам бўлишига» умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг АҚШ ва КХДР саммитига таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилганди.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026