Жамият | 17:28 / 11.06.2018
8615
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда уйни тортиб олмоқчи бўлган товламачилар ушланди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 10 июнь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил ноябрь ойидан шу кунгача бўлган вақт оралиғида Наққошлик кўчасида яшовчи Ш.Н. ва шу кўчада яшовчи Н.И. Новза-Қозиробод кўчасида яшовчи Б.Ш.га ва унинг оила аъзоларига зўрлик ишлатиш йўли билан таҳдид қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахслар фуқаролардан яшаётган уйини топширишини талаб қилиб келганлар ва 2017 йил ноябрь ойида Н.И.нинг уйига Б.Ш.ни чақириб зўрлик ишлатган ҳолда ундан гўёки уйини сотганлиги ва эвазига 30 минг АҚШ доллари олганлиги тўғрисида ёзма тилхат олишганлиги, агарда уйни бўшатиб бермаса шу тилхат асосида жиноий жавобгарликка тортиб юбориш билан қўрқитиб, уйни уларга топширишга мажбур қилганлар кўрсатган. 

Кўрилган чоралар натижасида Ш.Н.ва Н.И. ушланган.

Мавзуга оид