Фан-техника | 23:13 / 11.06.2018
16614
2 дақиқада ўқилади

Уч асосий камерали iPhone тасвирлари пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг сентябрида намойиш қилиниши кутилаётган iPhone смартфони модели тасвири пайдо бўлди.

Ушбу модель 6,5 дюйм диагоналли OLED экрани, бир кристалли Apple A12 тизими, шунингдек уч асосий камера билан таъминланиши қайд этилган. Шундай бўлса-да, уч асосий камера борасида манбалар баҳси давом этмоқда. Баъзилар уч асосий камерали iPhone кейинги йилда ишлаб чиқарилишини айтишса, яна бировлар Apple компанияси Huawei йўлидан бориб, шу кузда Huawei P20 Pro смартфони рақибини ишлаб чиқаришини таъкидлашмоқда.

Суратларда шунингдек смартфон корпуси ўлчамлари 157х 77 мм'ни ташкил қилиши кўрсатилган. Бу унинг iPhone 8 Plus смартфони ҳажмига тенг бўлишидан далолатдир. 

Бундан ташқари, бир асосий камера билан жиҳозланган 6,1 дюйм диагоналли экранга эга бюджет iPhone модели тасвири ҳам тақдим этилган. Унинг ўлчамлари 147 х 71 мм'га тенг. Бу модель ҳам тўнғич модель каби True Depth фронтал камера тизими билан таъминланган. 

Фото: ixbt.com
Фото: ixbt.com

 

Мавзуга оид