Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда нефть ва кўмир қазиб олиш ҳажми камайди
Фото: Sputnik
Дастлабки маълумотлар бўйича, 2018 йилнинг январь-май ойларида республика корхоналари томонидан 75,4 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 110,8%ни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг 7,0%га (жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига қўшган ҳиссаси 5,4 пункт), тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлашнинг – 33,9%га (ўсишга қўшган ҳиссаси 5,0 пункт), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитциялашнинг 1,4%га (ўсишга қўшган ҳиссаси 0,1 пункт) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилишнинг – 39,8%га (ўсишга қўшган ҳиссаси 0,3 пункт) ўсиши ҳисобланади.
Тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2018 йилнинг январь-май ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 12,9 трлн. сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 17,1%ни ташкил этди.
Тоғ-кон саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тури бўйича чақиқ тош қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,8 мартага, каолин - 2,0 мартага, газ конденсати – 19,0%га ва табиий газ – 6,3%га ошган. Шу билан бирга, нефть қазиб олиш ҳажмининг 9,4%га ва кўмирнинг – 4,0%га камайганлигини кузатиш мумкин.
Мавзуга оид
16:20 / 28.01.2026
Янгиланган статистикада газ қазиб олишда 3,3 млрд кублик тафовут пайдо бўлди
14:27 / 28.01.2026
Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилда 1,85 квадриллион сўмга яқинлашди
13:34 / 28.01.2026
Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси деярли тенг: демографик янги маълумотлар
09:31 / 28.01.2026