Спорт | 21:56 / 13.06.2018
15339
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Юнайтед» дунёнинг энг қиммат клуби деб тан олинди

Фото: Getty Images

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби қаторасига иккинчи йил дунёнинг энг қиммат клуби деб тан олинди.

Forbes нашри ҳисоб-китобига кўра, «Манчестер Юнайтед» нархи ўтган йилга нисбатан 12% ошиб, $4,123 миллиардни ташкил қилган. Рейтингда иккинчи ўринни «Реал» ($ 4,088 млрд, +14%) эгаллаб турибди, учинчи ўринда «Барселона» ($ 4,064 млрд, +12%) бормоқда. 

Энг қиммат клублар ўнлигига «Бавария» ($ 3,063 млрд, +13%), «Манчестер Сити» ($ 2,474 млрд, +19%), «Арсенал» ($ 2,474 млрд, +19%), «Челси» ($ 2,062 млрд, +12%), «Ливерпуль» ($ 1,944 млрд, +30%), «Ювентус» ($ 1,472 млрд, +17%), ва «Тоттенҳэм» ($ 1,237 млрд, +17%) ҳам кирган.

20талик рўйхатдан Англиянинг 8та, Италиянинг 5та, Германия ва Испаниянинг 3та, Франциянинг 1та клуби жой олган.

Мавзуга оид