Ўзбекистон | 09:25 / 14.06.2018
25689
2 дақиқада ўқилади

Миграция агентлиги илк ишчиларни Польшага жўнатишни бошлади

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги халқаро ҳамкорликни изчил кенгайтирмоқда. Аввал қатор йиллар мобайнида ташкилий тарзда фақат Корея Республикасига меҳнат фаолиятини юритиш учун ишчилар юборилган бўлса, янги ислоҳотлар даврига келиб, Россия, Туркия, Латвия, Япония билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ҳозирги кунларда Германия, Уммон султонлиги, Қозоғистон ва бошқа бир қатор давлатлар билан музокаралар олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

2016 йил ноябридан ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Польшанинг JP Construct ва Arrow компаниялари билан музокаралар олиб бориб, мазкур ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини меҳнат фаолиятини юритиш учун Польша Республикасига юборишга оид битимлар имзолаган эди.

2018 йил 12 июн куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан дастлабки тўрт фуқаро меҳнат фаолиятини юритиш учун Польша Республикасига учиб кетди. Улар – Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридан Илҳомжон Маҳмудов ва Улуғбек Ҳасанов, Марҳамат туманидан, Абдулла Абдурашидов ва Тошкент шаҳридан Рустам Шотуллаевлардир.

Яна шуни таъкидллаш жоизки, Агентлик раҳбарининг ўринбосари У.Назаров бошчилигидаги делегация Польшада бўлиб, қатор музокаралар ва учрашувлар ўтказган эди. Учрашувлар давомида қатор хорижий ишчи кучларини ёлловчи компаниялар ва иш берувчилар билан мулоқот ўрнатилди. Польша компаниялари Ўзбекистон меҳнат бозорига катта қизиқиш билдирдилар. Агентлик ва Alsena-Group Sp.z.o.o. компанияси ўртасида битим ҳам имзоланган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид