Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Тошкент шаҳрини айланиши кутилмоқда
Россия Федерация пойтахтидаги "Лужники" стадионида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви - Россия - Саудия Арабистони ўйинини кузатаётган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь - Ийд Ал-Фитр, Рамазон ҳайитининг биринчи куни Тошкент шаҳрини айланиши кутилмоқда. KUN.UZ ўз манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Президент куни кеча вафот этган Тошкент шаҳрининг собиқ имом-хатиби - марҳум Анвар қори Турсунов хонадонида бўлиши айтилмоқда.
Шунингдек Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Ҳазрати Имом масжиди ва янги барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази биноларини кўздан кечириши кутилмоқда.
Бундан ташқари, давлат раҳбарининг Тошкент шаҳридаги шифохоналардан бирига ҳам бориши мумкинлигини айтмоқда Kun.uz манбаси.
Мавзуга оид
08:58
Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
08:35 / 15.06.2026
Тошкентда реновациянинг биринчи босқичи бошланди
11:09 / 13.06.2026