Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти Трамп ва Ким Чен Ин учрашувига изоҳ берди
Фото: Kim Hong-Ji/Pool Photo/AP
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Сингапурда АҚШ ва КХДР ўртасида бўлиб ўтган саммитга «катта муваффақият» деб баҳо берди. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар қилмоқда.
Мун Чжэ Иннинг сўзларига кўра, Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви натижалари турлича баҳоланмоқда.
«Бу ердаги энг муҳим ҳолат шундан иборатки, ушбу учрашув бутун дунёга, жумладан, АҚШ, Япония ва Хитойга, ядровий уруш ҳамда қитъалараро баллистик ракеталар таҳдидидан қочишга имкон берди», - дея маълум қилган Ин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ КХДРга қарши жорий этилган санкцияларни қачон бекор қилиши айтилганди.
Мавзуга оид
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
11:45 / 22.04.2026