Жаҳон | 11:04 / 15.06.2018
8012
1 дақиқада ўқилади

АҚШ БААнинг Яман бўйича илтимосига рад жавоби берди

Фото: Shutterstock

АҚШ БААнинг Яманда ҳарбий амалиёт ўтказилаётган пайтда ёрдам тақдим этиш бўйича илтимосини рад этди. Бу ҳақда Reuters Амирлик ҳукуматидаги манбага асосан хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, БАА Ходайда шаҳрида амалиёт ўтказилиш вақтида разведка ҳамда муҳандислик ёрдами тақдим этиш бўйича илтимос билан чиққан.

Ўз навбатида, Франция портни минасизлантириш босқичида амалиётни қўллаб-қувватлашга рози бўлди.

Аввалроқ, БМТ Хавфсизлик кенгаши Ямандаги вазият туфайли навбатдан ташқари маслаҳатлашувлар ўтказиши хабар қилинганди. Шунингдек, Қизил хоч Ямандан хавфсизлик нуқтаи назаридан 71 ходимини чақиртириб олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид