Жаҳон | 20:57 / 15.06.2018
5730
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған яна БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ этишга чақирди

Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған яна БМТ тузилмасини ислоҳ этишга чақирди. У Хавфсизлик кенгаши шаклланишини адолатсиз тизим, деб атаган.

"Жаҳон ҳамжамияти тақдири Хавфсизлик кенгашининг бешта доимий аъзоси қўлида экани тушунарсиз бир ҳолат", - дея маълум қилган Эрдўған. У Истанбулдаги сайловолди митингида шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда Anadolu.

Туркия етакчисининг сўзларига кўра, жаҳондаги барча мамлакатлар БМТ Хавфсизлик кенгаши ишида иштирок этиш имкониятига эга бўлиши лозим. Туркия президентининг қўшимча қилишича, БМТ фаолиятидаги муаммолар ташкилотга аниқ муаммоларга ечим топиш имкониятини бермаяпти, жумладан, “Исроил томонидан Фаластиннинг босиб олинган ерларида террор сиёсатига” ҳам.

Фото: Anadolu

 

Мавзуга оид