Жаҳон | 08:17 / 15.06.2018
3150
2 дақиқада ўқилади

Франция Aquarius кемасидаги мигрантлар бўйича таклиф берди

Фото: Reuters

Франция Aquarius кемасида бўлган мигрантларни ўзида қабул қилишни таклиф этди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ баёнотида айтилади.

Аниқлик киритилишича, Франция ТИВ раҳбари Жан-Ив Ле Дриан испаниялик ҳамкасби Жозеп Боррель билан кемага доир вазиятни муҳокама қилган.

«У (Ле Дриан) Франция ҳукумати Aquarius йўловчиларини ўзида қабул қилиб, Испанияни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини тасдиқлади. Улар бошпана олиш ҳуқуқини тақдим этувчи мезонларга жавоб беради. Бунда уларни Испанияда муҳожирлик идораси ходимлари текширувдан ўтказгани қўл келди», - дейилади ТИВ хабарида.

Таъкидланишича, Испания томони Франциянинг таклифини қабул қилган.

Аввалроқ, Испания ҳукумати бортида 600дан ортиқ мигрант бўлган Aquarius кемасини қабул қилиши хабар берилганди.

Италия Aquarius’ни қабул қилишдан бош тортиб, буни Мальта қилиши мумкин эканини иддао этди. Мальта ҳукумати эса кема билан боғлиқ вазиятга алоқадор эмаслигини маълум қилиб, рад жавобини берди.

Мавзуга оид