Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири КХДР бўйича халқаро жамғарма ташкил этилишини хоҳламоқда
Япония бош вазири Синдзо Абэнинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати Шимолий Корея ядросизланишини молиялаштириш учун халқаро жамғарма ташкил этилишини хоҳлайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Абэ халқаро ҳамжамият Корея ярим оролининг бутунлай ядросизланишини молиялаштириши мумкин бўлган тузилма ташкил этилиши мумкин эканини истисно қилмаган.
Таъкидланишича, бош вазир КХДРнинг ядро қуролидан воз кечиш механизми ташкил қилинишини ҳам хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Сингапурдаги саммитдан сўнг дарҳол КХДРга етиб боргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:44
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:27 / 09.06.2026