Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўз жонига қасд қилишлар сони бўйича Марказий Осиёда 3-ўринни эгаллади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларида ўз жонига қасд қилишлар сони бўйича учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бироқ, бу ҳисобот 2016 йил учун бўлиб, унда мамлакатдаги ўз жонига қасд қилиш даражаси 100 минг кишига 7,4тани ташкил этган.
Биринчи ўринни Қозоғистон эгаллаб турибди - 22,5, иккинчи ўринни эса 8,3 кўрсаткич билан Қирғизистон эгаллади.
Туркманистонда бу кўрсаткич 6,7га, Тожикистонда эса 2,5га тенг.
Россия Федерацияси анча юқори кўрсаткичга эга - 31.
Агар қитъалар кесимида таҳлил қилинса, Европада ўз жонига қасд қилиш бўйича энг кўп ҳолат Литва (31,9), Беларусь (26,2) ва Украинададир (22,4).
Осиё мамлакатлари орасида Жанубий Корея (26,9), Япония (18,5) ва Ҳиндистон (16,3) «етакчилик қилмоқда».
Араб мамлакатларида энг кўп жонига қасд қилиш ҳолатлари Яман (8,5) ва Қатарда (6,6) кузатилади.
Америка қитъасида, хусусан, АҚШда бу кўрсаткич 15,3га тенг бўлган. Бироқ, ўз жонига қасд қилишнинг энг кўп миқдори Гайана (29,2) ва Суринамда (22,8) қайд этилган.
Мавзуга оид
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрмоқчи
09:00 / 03.06.2026