Ўзбекистонда трамвай ишлаб чиқарилиши мумкин
Чехиянинг “Прагоимпекс” компанияси бош директори Владимир Фалтесик бошчилигидаги делегацияси мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Ярослав Сиро ҳамроҳлигида Самарқандга келди, деб ёзяпти “Халқ сўзи”.
Меҳмонлар “Трамвай йўналишларидан фойдаланиш дирекцияси” давлат корхонаси раҳбари Файзулло Муртазоев билан учрашди. Музокаралар давомида 42 та янги трамвай харид қилиш, Чехиядаги трамвай заводи базаси кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.
Шунингдек, чех мутахассислари ёрдамида марказий диспетчерлик пункти яратилади, бекатлар эса йўловчиларга трамвайлар ҳаракатланиши жадвали ҳақида маълумот берадиган мониторлар билан жиҳозланади. Шунингдек, яқин орада йўловчиларга бепул Wi-Fi’дан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.
"Битта янги трамвай 1 миллион доллар туради. Шу сабабли бизга уларни харид қилишдан бу ерда йиғиш фойдалироқ. Компания раҳбарияти билан Тошкент йўловчи вагонлар қурилиши ва таъмири заводи базасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шартларини муҳокама қилдик. Маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача олиб чиқишни мўлжаллаганмиз", — таъкидлади Файзулло Муртазоев.
Мутасаддиларга кўра, яқин орада Тошкентдаги барча трамвай вагонлари Самарқандга келтирилади. Уларнинг бир қисми таъмирланади, бунга ярамаганлари эса эҳтиёт қисм ўрнида ишлатилади.
Мавзуга оид
15:29
Ўзбекистон президенти Чехия бош вазири билан учрашув ўтказди
15:30 / 24.10.2024
Чехия бош вазири: Украина учун снарядлар сотиб олиш режага мувофиқ кетяпти
16:00 / 18.10.2024
Чехия Украина учун ўқ-дориларни сотиб олишни давом эттиради
13:52 / 02.10.2024