Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишга киришда судланганлиги тугалланган шахсларнинг судланганлиги ҳақидаги маълумотларни ёзиб қўйиш амалиёти тўхтатилади
Ўзбекистон Республикаси президенти «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжатда кўрсатилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий суд ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
а) қуйидагиларни назарда тутган ҳолда муқаддам судланган шахслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш:
шахсни муқаддам судланган деб топишда қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этиш;
ўқишга, ишга киришда ёки бошқа ҳолларда судланганлик ҳолати тугалланган ёки судланганлиги олиб ташланган шахсларнинг судланганлиги ҳақидаги маълумотларни ёзиб қўйиш амалиётига барҳам бериш;
муқаддам судланган шахслар томонидан жиноят содир этганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш;
б) сутканинг кечки ва тунги вақтида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш тартибини соддалаштириш юзасидан таклифлар киритади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бир ой муддатда “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳларининг фаолият юритишини ташкил этиш тартиби, фаолиятни баҳолаш механизми ва мезонларини белгилайдиган “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Хавфсиз шаҳар” аппарат-дастурий комплексини амалга ошириш жараёнида Тошкент шаҳрининг барча ички ишлар бўлимларини шахснинг юзини ва транспорт воситаларининг давлат рақами белгисини интеллектуал таниб олиш тизими билан жиҳозлашни назарда тутади.
Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш республика комиссияси (Н.Йўлдошев) Тошкент шаҳрида Концепция самарали амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлайди ҳамда 2018 йил якуни бўйича бундай амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш юзасидан таклифлар киритади.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026