Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Мудофаа вазирлиги бугун Қримда йиғилиш ўтказади
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Қримда мамлакат Мудофаа вазирлиги коллегиясининг сайёр йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳкама хабарига асосан ёзмоқда.
«Коллегия 2018 йил учун давлат мудофаа буюртмаси вазифаларини аниқлаштириш бўйича таклифлар ҳамда 2019 ва 2020 йилларга мўлжалланган режаларни кўриб чиқади», - дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Таъкидланишича, йиғилишда вазирликда қуроллар, ҳарбий ва махсус техникада маҳаллий аппарат-дастурий платформаларга ўтиш асосий масалалардан бирига айланади.
Шунингдек, коллегия аъзолари Жанубий ҳарбий округнинг 2020 йилгача фаолияти бўйича ишларни муҳокама қилади.
Коллегия ишида Россия қуролли кучлари раҳбарлик таркиби, Қрим раҳбари Сергей Аксенов, Севастополь губернатори Дмитрий Овсянников, давлат ҳокимияти органлари, мудофаа саноати комплекси ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этади.
Коллегия йиғилиши бугун, 20 июнь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина биринчи президенти Россия Қримдан ўз хоҳишига кўра воз кечиши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.