Ўзбекистон | 15:16 / 20.06.2018
3965
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар кескин кўпаяди

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг авиация маъмурлари мамлакатлар йирик шаҳарлари ўртасида парвозлар сонини сезиларли даражада оширишга келишиб олдилар. Ушбу келишувларга яқинда Остонада бўлиб ўтган музокаралар чоғида эришилди.

Фото: Қозоғистон фуқаролик авиацияси қўмитаси

Музокаралар якунида Остона-Тошкент йўналишидаги қатновлар сонини ҳафтасига 4тадан 6тага, Олмаота-Тошкент йўналишида эса ҳар бир томон учун ҳафтада 7тадан 10тагача кўпайтиришга келишиб олинди. Умуман олганда, иккала давлатнинг белгиланган авиакомпаниялари давлатлар ўртасида ҳафтада 32 маротаба қатновни амалга ошира олади.

Шунингдек, икки мамлакатнинг миллий авиакомпаниялари ўзаро манфаатли шартлар асосида "код-шер" тўғрисидаги тижорат битимини имзолаш бўйича келишиб олдилар. 

Фото: Қозоғистон фуқаролик авиацияси қўмитаси
Фото: Қозоғистон фуқаролик авиацияси қўмитаси

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид