Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди
Фото: РБК-Украина
Украина етакчиси Пётр Порошенко Россия президенти Владимир Путин билан ўзаро телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда Украина раҳбарининг матбуот хизмат хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Порошенко суҳбат чоғида «Россия қамоқхоналарида сақланаётган украиналик асирларни озод этишга чақирди».
«Шунингдек, у инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакили Людмила Денисованинг Олег Сенцов ва бошқа маҳбусларни кўриши учун имконият берилиши муҳимлигини таъкидлаб ўтди», - дейилади хабарда.
Донбассда БМТ миссиясини жойлаштириш концепциясини мувофиқлаштириш мақсадида «норманд шаклидаги ишларни фаоллаштириш муҳимлиги» қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина биринчи президенти Россия Қримдан ўз хоҳишига кўра воз кечиши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
00:04
Эрон ташқи ишлар вазири Россияга боради
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
10:28 / 25.04.2026
АҚШ Россия ва Эрон нефтига берилган вақтинчалик енгилликни бекор қилмоқчи
17:10 / 23.04.2026