Ўзбекистон | 20:30 / 21.06.2018
23245
3 дақиқада ўқилади

“Тashkent- Сity” – шаҳар ичидаги замонавий шаҳар

Ўзбекистон пойтахти Тошкент марказида жуда йирик лойиҳа ўз ишини бошлаганидан деярли барча хабардор. “Тashkent- Сity” лойиҳаси доирасида шаҳар ичида дунё стандартлари даражасидаги ҳар томонлама мукаммал ва ноёб кўринишдаги бинолардан ташкил топган шаҳарча бунёд этилади. Қурилиш жараёнлари қандай бораётгани ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шаҳарча 90 гектардан ортиқ майдонда жойлашган бўлиб, асосий лойиҳа чизмаларига кўра, 8та лот яъни алоҳида қурилиш майдонларига бўлинган. Маълум бўлишича, бу ерда ўта юқори таснифдаги меҳмонхона ва офислар учун бизнес марказларидан ташкил топган 6та баланд бино, шунингдек, 20га яқин аҳоли тураржой бинолари қурилади. Осмонўпар бинолар 22-43 қаватни ташкил этади. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистонда бундай баландликдаги иморат илк маротаба айнан “Тashkent- Сity”да бунёд бўлади. Асосий лойиҳа ўз тасдиғини топган бўлса-да, 8та лотнинг фақатгина 1-5-7-лотлари  архитектура кўриниши бўйича мутахассислар тасдиғини олган. Қолганларига яна ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгача кўриниш ва қулайлиги бўйича ҳар томонлама мукаммал бўлган бино лойиҳаларида асосан Туркия, Италия каби хорижий ҳамкорлар билан бирга иш олиб борилмоқда. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

5-лот бош архитектори Эркадир Ўздемир шундай дейди:

- 6 ой давомида жадал ишлар олиб борилаётган мазкур лойиҳани танлаб олгунимизча анча вақт кетди. Бу жуда мураккаб масала. Зеро, биз кўзда тутган “Тashkent- Сity” шаҳарчасидаги ҳар бир бино ўзининг такрорланмас, замонавий кўринишда ва ҳар томонлама қулай, замон талабларига мос, инновацион ютуқларига эга бино бўлиши шарт. Қоғозлардаги чизмалар ўз тасдиғини топгач макетларга кўчирилади. Унинг ҳам устида ишлаб бўлингач, чизмаларни реалликка олиб чиқиш учун қурилиш ишларини бошладик.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Мен 1997 йил Ўзбекистонга келган бўлсам, мазкур лойиҳа ҳаётимдаги энг мураккабидир. Демакки, жуда катта масъулият ва ҳаяжон мени тарк этмаяпти. Бу ерда ҳар бир инсоннинг ўз иши бор, биргаликда ҳаракат қилмоқдамиз. Катта натижага эришамиз, деган умиддаман. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Биргина 5-лотдаги иш жараёнини кузатадиган бўлсак, бу ерда кундузи 730,  кечки сменада 220 нафардан зиёд қурувчилар иш олиб бормоқда. Жадал суръатлар билан олиб борилаётган “Тashkent- Сity”нинг қурилиш жараёни ҳақидаги янгиликлардан кейинги мақолаларда батафсил маълумот берилади. 

Мавзуга оид