Жаҳон | 08:25 / 21.06.2018
6471
8 дақиқада ўқилади

Ҳукуматнинг ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига қўшимчалар киритилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

2-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига” сўзлари билан алмаштирилди.

1-иловада:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

“2. Давлат ёнғин назорати давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга оширилади”.

б) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

ёнғин назорати бўйича давлат инспектори - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахси;

ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқароларнинг ёнгин хавфсизлиги талабларини бажаришлари юзасидан давлат ёнгин назорати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган назорат шакли ва аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш ва (ёки) уларнинг олдини олиш чораларини кўриш”;

в) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;

г) 5-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилди:

“Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади”;

д) 8-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг” сўзлари чиқариб ташланди;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“туманлар (шаҳарлар) ёнгин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари)”;

бешинчи хатбошига “гуруҳлар” сўзидан кейин “алоҳида постлар” сўзлари қўшилди;

олтинчи хатбоши чиқариб ташланди;

е) 9 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;

ж) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“11. Қуйидагилар Давлат ёнғин назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори - Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи;

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосарлари - Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари - Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланадиган мансабдор шахслар рўйхатига мувофиқ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ходимлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятларнинг ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари - тегишли равишда ёнғин хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнгин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари - ёнғин хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган мансабдор шахслар рўйхатига мувофиқ ёнғин хавфсизлиги бошқармаларининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ходимлари;

туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари - тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари)нинг ва ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, алоҳида постлари)нинг бошлиқлари ҳамда уларнинг ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича ўринбосарлари;

туманлар (шаҳарлар)нинг ёнгин назорати бўйича давлат инспекторлари - туманлар (шаҳарлар)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари)нинг катта инспекторлари, инспекторлари, кичик инспекторлари;

ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари - ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги касбий ёнғин хавфсизлиги бўлимлар (бўлинмалар) бошлиқлари ва уларнинг ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича ўринбосарлари, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, алоҳида постлари, гуруҳлари)нинг катта инспекторлари, инспекторлари, кичик инспекторлари”;

з) 12-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилди:

“қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда ва хизматларни сертификатлашда иштирок этиш”;

и) 13-бандда;

биринчи банддаги “транспортдаги ва жазони ижро этиш муассасаларидаги” сўзлари чиқариб ташланди;

ўн биринчи хатбоши чиқариб ташланди;

к) 14-бандда:

биринчи хатбошидаги “транспортдаги ва жазони ижро этиш муассасаларидаги” сўзлари чиқариб ташланди;

учинчи хатбоши чиқариб ташланди;

тўртинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисобланади;

бешинчи хатбошига “шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш” сўзлари қўшилди;

л) 15 ва 16-бандлардаги “ҳамда транспортдаги” сўзлари чиқариб ташланди;

м) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“19. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.

Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ўз фаолиятини шартнома асосида амалга оширувчи давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан текширишлар ушбу объектларнинг маъмурияти билан тузилган шартномалар талабларига мувофиқ ўтказилади”.

н) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

“20. Бинодан, иншоотдан, алоҳида ишлаб чиқаришдан, ишлаб чиқариш участкасидан, алоҳида хонадан, асбоб-ускуналардан, агрегатлардан фойдаланишни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор объект раҳбарига тақдим этилади ҳамда у бундай қарор қабул қилиниши учун асос бўлган бузилишлар тўлиқ бартараф этилгунгача амалда бўлади”.

о) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“22. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш мақсадида материаллар ушбу Низомнинг 13, 14, 16 ва 20-бандларида назарда тутилган тегишли чоралар (фаолиятни тўхтатиб туришга тегишли) қўлланилгандан кейин давлат ёнғин назорати органлари томонидан судга берилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган чоралар фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган текшириш натижалари бўйича қўлланилади”;

п) 28-банддаги “Миллий хавфсизлик хизматининг” сўзлари “Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасининг” сўзлари билан алмаштирилди.

Мавзуга оид